• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Зураб Пололикашвили
27063 | 13 Мар. 2024 й.

Зураб Пололикашвили
Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) бош котиби

 

Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга, деб ҳисоблайман ва Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ҳукумат томонидан ушбу соҳани жадал ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганидан ғурурланаман. Ўзбекистоннинг маданий мероси ва бетакрор табиати бугун ҳаммага яхши маълум. Бироқ, ўзбек халқининг ажойиб миллий таомлари, ўзига хос анъана ва урф-одатлари, меҳмондўстлиги ҳақида ҳам тобора кўпроқ билишмоқда.

Сўнгги йиллардаги ажойиб натижаларни ҳисобга олсак, 15 миллион сайёҳни жалб қилиш мақсадига, албатта эришиш мумкин. Ушбу мамлакатга 2012 йилда хорижлик сайёҳлар сони 1,9 миллион кишини ташкил этган бўлса, пандемиягача бу кўрсаткич 6,7 миллионга етди. Республика, шунингдек, инқироздан яхши халос бўлганини кўрсатди. Ўзбекистон 2019 йилда ташриф буюрувчилар сони бўйича дунёда 49-ўриндан 2022 йилда 39-ўринга кўтарилди. 2023 йилнинг биринчи ярмидаги маълумотлар туризмнинг тўлиқ тикланиши ва халқаро ташриф буюрувчилар сони бўйича пандемиягача бўлган даражага қайтганини кўрсатди. 2023 йил сентябрь ойига келиб туризмдан тушган даромад 2019 йил даражасидан 30 фоиздан ошиб кетди.

Ҳукуматнинг туризмни янада ривожлантириш, уни миллий иқтисодиётнинг ҳақиқий ҳаракатлантирувчи кучига айлантириш борасидаги улкан режаларидан яхши хабардорман. Мен бу саъй-ҳаракатларни юксак қадрлайман ва шуни таъкидламоқчиманки, Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти бу борада Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр. Шунингдек, мен мамлакат сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллий ҳамжамият ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, туризм таълимини ривожлантириш ва бу соҳада тан олинган минтақавий етакчига айланиш каби мақсадларга эришишига ва улардан ошиб кетишига қатъий ишонаман.

Манба: “Дунё” АА


3
Похожие новости