Жорий йилги “Илм, фан ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 71-бандида «Яширин иқтисодиёт»нинг улушини қисқартириш бўйича бажариладиган устувор чоралар белгиланган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикасида “Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мазкур банд ижроси таъминланди.
Ушбу қарор билан “Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича 23 та банддан иборат “Йўл харитаси” тасдиқланиб, унда қатор амалий саъй-ҳаракатларни амалга ошириш назарда тутилди.
Жумладан, қуйидаги устувор вазифалар ҳаётга жорий этилади:
- иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартиришга қаратилган таркибий ўзгаришларни амалга ошириш;
- иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва маркировкалаш;
- иқтисодиётда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажмини ошириш;
- банк хизматларининг оммабоплигини ошириш;
- «яширин иқтисодиёт» субъектларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш;
- ташқи савдода «яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш бўйича самарали тизимни жорий этиш;
- «яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилиш.
Шунингдек, йил охирига қадар «яширин иқтисодиёт»ни қисқартиришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда:
- Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида жисмоний шахсларнинг даромадларини деклaрация асосида солиққа тортиш бўлими, электрон савдони солиққа тортиш бўлими, «яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш ва халқаро иқтисодий интеграция бўлими ташкил этилади;
- Халқаро ташкилотлар (Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси ва бошқалар) экспертларини жалб қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётида «яширин иқтисодиёт»ни баҳолаш ва ҳисоблаш бўйича тавсиявий услубий қўлланма ишлаб чиқилади;
- Баҳолаш якунлари бўйича 2021 — 2023 йилларда «яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш ва унга қарши курашишнинг таъсирчан чораларини назарда тутувчи комплекс дастур ишлаб чиқилади;
- Барча кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилади, миллий геоахборот тизимини жорий этилади;
- Ягона электрон билет тизими жорий этилади;
- Аҳоли учун истеъмол кредитлари ажратиш тартиби янада соддалаштирилади ва такомиллаштирилади;
- Барча кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилади;
- “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимларини интеграциялаштирилади;
- "QR" код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг оммабоплиги оширилади ва кўлами кенгайтирилади;
- Молиявий хизматлар кўрсатувчи муқобил ташкилотлар ривожлантирилади, “Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати