"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
COVID-19 пандемиясининг иқтисодий ва ижтимоий таъсири. “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” тадқиқотининг май-июнь ойларидаги натижалари.
288 | 24 Июль 2020 й.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Жаҳон банки билан ҳамкорликда 2018 йилдан буён “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳаси - бу ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида аҳоли вакилларининг қарашлари ва фаровонлигини ҳар томонлама мониторинг қилиш тизими ҳисобланади. Йил давомида мазкур аҳоли вакилларининг фикрларини жамлаган ҳолда, ушбу тадқиқот ёрдамида абстрак сиёсий чоралар одамларнинг кундалик ҳаётида қандай акс этаётганлиги ҳақида замонавий тушунчага эга бўлиш имконини яратади.

Жорий йилнинг май-июнь ойларида мазкур лойиҳа доирасида COVID-19 пандемиясининг иқтисодий ва ижтимоий таъсирини ўрганиш мақсадида тадқиқот амалга оширилди.

Тадқиқот натижалари бўйича Жахон банкининг катта иқтисодчиси ва Марказий Осиёдаги камбағаллик ва тенглик масалалари бўйича лойиҳа раҳбари Уильям Зейтс (William Seitz) раҳбарлигидаги экспертлар томонидан ҳисобот тайёрланди.
 

Тадқиқот натижалари билан батафсил қуйидаги линк орқали танишишингиз мумкин: 

 


0
Похожие новости