• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
2
4415 | 24 Авг. 2020 й.

II. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш

2.1. Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари.

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга ошириладиган ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича “Ўзбекистон ёшлари - 2025” Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Концепцияда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг янгича ва халқаро стандартларга мос механизмларини яратиш назарда тутилади.

Республикамизда ёшлар муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, ёшлар сиёсатини юритишда зарур ваколат ва молиявий ресурсларга эга бўлган “Ёшлар ишлари агентлиги” ташкил этилди. Агентлик ёшларга оид давлат сиёсатини юритадиган давлат органи сифатида улар манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳукумат, вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан қабул қилинаётган қарор, дастур ва лойиҳаларда ёшлар манфаатларини акс эттириш, нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш каби вазифаларни амалга оширади.

2.2. “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” шиори остида бунёдкорлик ва ислоҳотларни тарғиб қилиш тадбирлари.

“Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” шиори остида улкан бунёдкорлик ва ислоҳотларни кенг халқ оммаси орасида тарғиб қилиш, бунга зиёлилар, илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт намояндаларини сафарбар этишга қаратилган комплекс тарғибот дастурини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш юзасидан Ҳамкорлик чора-тадбирлари режаси тасдиқланди. Бундан кўзланган мақсадлардан бири ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, ахлоқий фазилатларни шакллантиришдан иборат, деб белгиланди.

Мазкур йўналишларда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган мутафаккирлар” мавзусида буюк аждодларимизнинг ватанпарварлик, миллатпарварлик ва тараққийпарварлик соҳасидаги маънавий-маърифий меросини ёшлар онгига етказиш, Ёшларни замонавий билимларни ўзлаштириши, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлишига кўмаклашиш ва бошқа шу каби мавзулардаги лойиҳалар учун танлов элон қилиб, давлат грантлари ажратиш йўлга қўйилди.

Шунингдек, дунё тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган ўтмиш алломаларининг илмий мероси, ҳаёт йўлини бугунги ёш авлодга очиб берувчи туркум кўрсатувлар тайёрлаб эфирга узатиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.


18
Похожие новости