• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
4
11881 | 24 Авг. 2020 й.

IV. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

4.1. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада ривожлантириш.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги тартибларини жорий қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ва дафн маросими учун нафақа Давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштирилиши белгиланди.

Пандемия шароитида аҳолининг зайф қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари жорий йил 2 апрелдан 20 майга қадар 9139 та маҳаллада истиқомат қилувчи 413 072 та эҳтиёжманд оилага 49 млрд. 910 млн. сўм миқдорида ҳомийлик хайриялари етказиб берилди.

Шунингдек, ижтимоий шароити оғир 14 минг нафардан ортиқ хотин-қиз доимий даромад олинадиган, 22 299 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланди. Қолаверса, ногиронлиги бор хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда 5579 нафар ногиронлиги бор хотин-қизга 2250 та ногиронлик аравачаси, 1357 та эшитиш мосламаси, 1972 та реабилитация воситалари етказиб бериш кўзда тутилган бўлиб, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 7 млрд. сўмдан зиёд маблағ ажратилиши режалаштирилган.

4.2. Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш.

Хусусий тиббиётни янада ривожлантириш ва ушбу жараёнга чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш бўйича жорий йил биринчи ярим йиллигида давлат тиббиёт муассасаларида 173 хил аутсорсинг хизматлари бўйича фаолият жорий қилиниб (режага нисбатан 86,5 %), уларнинг 126 тасини таом тайёрлаш; 47 тасини кир ювиш каби хизматлар ташкил этади.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича тиббиёт объектларида 209,3 млрд. сўмлик (14%) ишлар бажарилган, 195,0 млрд. сўм (13%) молиялаштирилган. Республика бўйлаб 21 та объектларда қурилиш таъмирлаш ишлари якунланди.

Тошкент шаҳрида Кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази фойдаланишга топширилди ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди.

Пандемия шароитида тиббиёт муассасаларини зарур асбоб-усукуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш учун халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар маблағларини жалб қилиш бўйича тегишли ҳукумат қарорлари лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида 4 404 нафар хотин-қиз тадбиркорлик соҳаларига жалб этилди. Хотин-қизлардан 1 448 нафарининг ҳунармандчилик, 301 нафарининг касаначилик соҳаларидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Қолаверса, 426 нафар хотин-қизга мазкур мақсадларни амалга оширишини рағбатлантириш мақсадида банклар томонидан жами 58 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилишига кўмаклашилди. Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида эса “Халқ банки”га 42 млрд. сўм ва “Микрокредитбанк”ка 25 млрд. сўм йўналтирилди.


48
Похожие новости