"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
“COVID-19 ПАНДЕМИЯСИНИНГ ТАЪСИР ХАВФИНИ ЖАМИЯТ ДАРАЖАСИДА ДИНАМИК РАВИШДА АНИҚЛАШ”
1497 | 17 Сен. 2020 й.


“Тараққиёт стратегияси” маркази Жаҳон банки билан ҳамкорликда 2018 йилдан буён “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” лойиҳаси - бу ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида аҳоли вакилларининг қарашлари ва фаровонлигини ҳар томонлама мониторинг қилиш тизими ҳисобланади. Йил давомида мазкур аҳоли вакилларининг фикрларини жамлаган ҳолда, ушбу тадқиқот ёрдамида абстрак сиёсий чоралар одамларнинг кундалик ҳаётида қандай акс этаётганлиги ҳақида замонавий тушунчага эга бўлиш имконини яратади.

COVID-19 пандемияси таъсирига қарши тезкор таъсир чораларини кўриш, тегишли сиёсий қарорларни қабул қилиш учун унинг мамлакатимиз фуқаролари фаровонлигига таъсирини баҳолаш нақадар муҳимлигини ҳисобга олиб, жорий йилнинг апрель-июль ойларида “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда  мазкур йўналишда тадқиқотлар амалга оширилди ва “Динамик равишда COVID-19 пандемиясининг таъсири хавфини жамият даражасида аниқлаш” бўйича техник маъруза тайёрланди.

Тадқиқот натижалари билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:


“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати


8
Похожие новости