• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ҲАҚИДА ТАҚДИМОТ ЎТКАЗИЛДИ


Жорий йилнинг 23 февраль куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан Тошкент Молия институтида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини институт жамоасига, хусусан, талаба-ёшларга етказиш мақсадида тақдимот маросими ташкил этилди.

 

Унда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Авазбек Холбеков сўзга чиқиб, 2021 йилги Давлат дастурининг ўзига хос жиҳатлари, хусусан, бешта усувор йўналиш бўйича белгиланган энг муҳим вазифалар, унинг ижросини таъминлаш бўйича Марказ томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот берди.
 

Шунингдек, Давлат дастурининг мазмун-моҳияти юзасидан “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан тайёрланган тақдимот Молия институтининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари эътиборига ҳавола қилинди.
 

Давра суҳбатида Молия институтининг Ахборот-ресурс маркази етакчи мутахассиси Н. Очилов, Ахборот технологиялари бўйича етакчи мутахассиси Ш. Аҳророва, Ёшлар Иттифоқи институт бошланғич ташкилоти етакчиси К. Маҳмудов ҳамда фаол талабалари ҳам сўзга чиқиб, Давлат дастурида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш, ёшларга ҳар томонлама қулай имкониятлар яратиш, айниқса, олий ўқув юртлари талабалари учун шароитлар яратиш бўйича режалаштирилган чораларнинг аҳамияти борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.