• Ўзбек
  • Давлат дастури 2021
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ


2021 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳрида “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди. “Тараққиёт стратегияси” маркази экспертлари, партия Ижроия қўмитасининг аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари ҳамда эколог олимлар иштирок этган тадбирда ҳамкорлик доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.

— Меморандумдан кўзланган асосий мақсад — Ҳаракатлар стратегияси ва унинг доирасидаги Давлат дастурида белгиланган республикада экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат. Шунингдек, келгусида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида тизимли тартибда жамоатчилик назоратини олиб бориш ҳамда қонунчиликка зарурий ўзгартиришларни киритиш борасида таклифлар ишлаб чиқиш ҳам ушбу ҳамкорлик Меморандумининг устувор йўналиши ҳисобланади, — дея таъкидлади “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳамкорликдаги иштироки ортиб бормоқда. Хусусан, 2021 йил — “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг 16-бандида ҳам экология соҳасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни чуқур таҳлил қилиш, ечимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлашга ижтимоий буюртма асосида нодавлат нотижорат ташкилотларни кенг жалб қилиш амалиётини йўлга қўйиш борасида алоҳида чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Хулоса қилиб айтганда, Меморандум доирасида келгусида табиатга зарар етказиши мумкин бўлган турли ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда бу каби омилларнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнларга, табиатга ва инсон саломатлигига бўладиган салбий таъсирини кенг жамоатчиликка атрофлича тушунтириб боришдан иборатдир.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати