Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Марказий Осиё мамлакатлари ўзларини ҳамиша ягона минтақага тааллуқли деб билишган. Марказий Осиёнинг туб аҳолиси умумий тарихга, бир-бирига ўхшаш маданият, урф-одатларга эга эди, ҳатто бир динга эътиқод қиларди. Минтақадаги мамлакатларда, айниқса уларнинг чегара ҳудудларида қўшни давлатларнинг кўплаб миллат вакиллари истиқомат қилади, бу, ўз навбатида, кўп сонли, хусусан, Марказий Осиё давлатлари аҳолиси ўртасида қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ш.Мирзиёев президентлик лавозимига сайланганидан сўнг, давлат раҳбари томонидан Ўзбекистон ташқи сиёсатида Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар устувор аҳамият касб этди. Бу, кейинчалик стратегик характерга эга бўлган кўплаб ҳужжатларда, шунингдек ташаббус ва амалий ҳаракатларда ўз аксини топди.
Хусусан, мамлакатимиз чегара ҳудудларида хавфсизлик, барқарорлик ва дўстона қўшничилик муносабатларини яратишни кўзда тутган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда ҳар йили қабул қилинаётган Давлат дастурларида Марказий Осиё мамлакатлари билан маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бунинг натижаси ўлароқ, бугунга келиб сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.
Айниқса, маданий-гуманитар йўналишда Марказий Осиё мамлакатлари билан икки ва кўптомонлама даражада бир қатор тадбирлар ҳамда лойиҳалар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.
Масалан, турли форумлар, фестиваллар, концертлар, маданият ва кино кунларини, шунингдек кўргазмалар, илмий семинарлар, конференциялар, спорт мусобақалари ва бошқа маданий-гуманитар тадбирларни ташкил этиш анъанага айланиб улгурди.
Туркманистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг сўнгги учинчи Маслаҳат учрашуви ҳам маданий-гуманитар тадбирларга бой бўлди.
Хусусан, Туркманистондаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё халқларининг миллий таомлари фестивали, минтақа мамлакатлари санъат усталари иштирокида тантанали концерт, шунингдек «Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий форуми» ҳамда «Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти форуми»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Маслаҳат учрашувида Марказий Осиё етакчилари сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика масалалари билан бир қаторда маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратишди.
Ўзбекистон Президенти фестиваллар, маданият ва кино кунларини мунтазам равишда ташкил этиш, Марказий Осиё маданий меросига бағишланган асарларни биргаликда нашр этиш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари келгуси йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказишни таклиф этди. Бу мамлакатларимиз ҳукуматлари ва ёшлари ўртасида ишонч ва дўстликни мустаҳкамлаш, улар ўртасида интерфаол мулоқотни йўлга қўйиш учун платформа шакллантиришга муҳим қадам бўлади.
Шу мақсадлар учун «халқ дипломатияси», парламентлар, фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ воситалари салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Халқларимизни бир-бири билан янада жипслаштиришга ёрдам берувчи муҳим омиллардан бири, бу туризм соҳаси ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари сайёҳлик йўналишларининг барча қирраларини қамраб олган «Битта саёҳат – бутун минтақа» қўшма дастурини рўёбга чиқаришга киришиш бўйича таклиф берди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Ҳаракатлар стратегияси доирасида дўстона қўшничилик ва қардошлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида қўшни давлатларнинг маданият кунлари, шунингдек Марказий Осиё мамлакатларида Ўзбекистоннинг маданият кунларини мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, сўнгги йилларда Ўзбекистонда «Туркман маданият кунлари» (2016), «Тожик маданият кунлари» (2017), «Қирғизистон Республикаси маданияти ва санъати кунлари» (2018), шунингдек Туркманистон (2017), Қирғизистон (2017) ва Тожикистонда (2017, 2019) «Ўзбекистон маданият кунлари» кенг нишонланди. Бундан ташқари, 2018 йил «Қозоғистонда Ўзбекистон йили», 2019 йил эса, «Ўзбекистонда Қозоғистон йили» деб эълон қилинди.
Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва қўшни давлатларда урф-одатлар, маданият, санъат ҳамда қардош халқларнинг урф-одатларига бағишланган турли тадбирлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан маданий-гуманитар ҳамкорлигининг энг муҳим хусусияти, бу мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётига фаол жалб қилинган Миллий маданий марказлар фаолияти ҳисобланади.
Бундан ташқари, 2021 йилнинг Давлат дастурида назарда тутилганидек, 30 июль – Халқаро дўстлик куни, энди ҳар йили Ўзбекистонда «Халқлар дўстлиги куни» сифатида нишонланади. Шу куни бу соҳада фаол хизмат кўрсатган фидойи инсонларга ҳукумат томонидан «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони ҳам топширилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатларга нисбатан олиб бораётган сиёсати нафақат сиёсий ва иқтисодий секторни ривожлантиришга, балки Марказий Осиё халқлари ўртасидаги маданий алоқаларни чуқурлаштиришга қаратилган. Зеро, умумий маданий тамаддун маконини янада ривожлантириш халқларимиз ўртасида қардошлик муносабатларини мустаҳкамлашнинг муҳим омилидир.
Фаррух Ҳакимов
«Тараққиёт стратегияси» маркази
бўлим бошлиғи