• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
V. Банк тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш ва банк соҳасида рақобат муҳитини яратиш, аҳоли ва хўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш, замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш.
898 | 17 Ноя. 2021 й.

 Контактсиз тўлов тизимларини ривожлантириш. Контактсиз тўлов технологиясини кенгайтириш доирасида ҳамда аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мобил иловаларга ўрнатилган “Humo Pay” дастури (смартфоннинг NFC тизими) орқали банк картасидан фойдаланмасдан чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш пунктларида тўловларни амалга ошириш хизмати амалиётга татбиқ этилди.  

Шунингдек, банк картаси ва тўлов терминалидан бевосита фойдаланмаган ҳолда, банк картасидаги маблағлар ҳисобидан товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имкониятини берувчи QR-код орқали тезкор тўловни амалга оширишнинг “QR-online” ахборот тизими ишга туширилди.

Бугунги кунда 75,3 минг субъектга “QR-online” ахборот тизими томонидан QR-код (стикер)лар тақдим қилинган бўлиб, мазкур тизимнинг ишга туширилиши:

– тадбиркорлик субъектларида мавжуд POS-терминал (анъанавий савдо терминали)га қўшимча равишда, харидлар учун тезкор тўловларни амалга ошириш ва мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини;

– етказиб бериш, йўловчиларни ташиш каби соҳаларда фаолият кўрсатувчи ташкилотларга тўлов терминалларидан фойдаланмасдан QR-код орқали мижозлардан тўловларни тезкор қабул қилиш ҳамда ўзини-ўзи банд қилган шахс (фрилансер)лар учун тўловларни қабул қилиш бўйича операцион харажатларни кескин қисқартириш имконини беради.

Маҳаллий тўлов тизимларини ўзаро интеграция қилиш мақсадида тўлов тизими операторлари (“HUMO” ва “UZCARD”) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштиришга хизмат қилувчи қўшма лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади. Меморандум доирасидаги илк лойиҳага кўра, компаниялар инфратузилмаларининг босқичма-босқич интеграциялашуви амалга оширилади.

Тўлов хизматлари бозорига янги иштирокчиларнинг кириб келишини таъминлаш орқали рақобатни кучайтириш мақсадида Марказий банк томонидан 28 та ташкилот (Click, Oson, Payme ва ҳ.к.)га тўлов ташкилоти ҳамда 2 та юридик шахс (“Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ ва “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ)га тўлов тизими оператори фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар тақдим этилди.

Тадбиркорликка имтиёзли кредитлар ажратиш. Сўнгги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-йиҳаларни амалга

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишга йўналтирилган дастурлар (кейинги ўринларда — Дастурлар) доирасида сўнгги 3 йил давомида 600 мингдан зиёд аҳоли ва тадбиркорлик субъектига 15 триллион сўмдан ортиқ миқдорда имтиёзли кредит ажратилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори[1] қабул қилинди (61-банд). Ушбу қарорда ҳақиқий эҳтиёждан ҳамда шакллантирилган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда ажратилаётган ресурсларни дастурлар, ваколатли банклар ва ҳудудлар кесимида тезкор қайта тақсимлаш бўйича ваколатли ҳисоблаш белгиланди.

Шунингдек, ажратилаётган маблағлар доирасида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган қишлоқ ва маҳаллаларда, уларнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, тадбиркорлик лойиҳалари молиялаштириладиган бўлди. Шу билан бирга, қуйидагилар белгиланди:

– аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилинадиган бўлди;

– кредит олишда талабгорларга “Агробанк” АТБ, АТ Халқ банки ва “Микрокредитбанк” АТБлар орасидан бирини ихтиёрий танлаб, барча дастурлар доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича мурожаат этиш имконияти яратилди;

– кредит олувчи танлаган маҳсулот етказиб берувчи (иш бажарувчи) ташкилот (кейинги ўринларда — таъминотчи) томонидан етказиб берилгандан (иш бажарилганидан) сўнг, кредит маблағлари таъминотчига ажратиб берилади;

– ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 млн сўмгача миқдорда кредит маблағлари нақд пулда берилиши белгиланди;

– “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилишини мониторинг қилиш масъулияти тижорат банклари билан бирга мос равишда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда сектор раҳбарлари, шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини раислари зиммасига юклатиладиган бўлди.

Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотларни ривожлантириш. Вазирлар Маҳкамасининг “Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори[2] қабул қилинди (65-банд).

Ушбу қарор молия тизими очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, фойдаланувчилар, хусусан, халқаро экспертлар, молиявий институтлар ва инвесторлар учун мамлакат молия тизимини кузатиш ва таҳлил қилиб бориш имконини яратади.

Иқтисодиётнинг хорижий валютага боғлиқлик даражасини камайтириш. 2021 йилнинг 16 апрель куни Ипотека банкнинг 3 йиллик 785 млрд сўм (75 млн AҚШ доллари эквиваленти) миқдоридаги миллий валютадаги халқаро облигациялари “J.P. Morgan Chase” банк-андеррайтинг томонидан Вена фонд биржасида йиллик 16% (16,5% эффектив) ставкаси асосида жойлаштирилди.

 

0
Похожие новости