• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
VIII. Хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни таъминлайдиган ишбилармонлик муҳитини яратиш.
678 | 17 Ноя. 2021 й.

Ўзини ўзи банд қилиш. “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди (88-банд).

Лойиҳада тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидия ажратиш тартиби белгиланди.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз 16 789 нафар фуқарога 37,5 млрд сўм субсидия маблағи ажратилди. Шунингдек:

– 14 465 нафар фуқарога енгил конструкцияли иссиқхона, суғориш воситаси ҳамда уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун 36,4 млрд сўм;

– 2 149 нафар фуқарога тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш, суғурта полиси ва тадбиркорликка ўқитиш харажатлари учун
818 млн сўм;

– 88 нафар фуқарога асбоб-ускуна ҳамда меҳнат қуроллари харид қилиш учун 253,9 млн сўм;

– 87 нафар фуқарога “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун 53,3 млн сўм миқдорида субсидия маблағи ажратилди.

Халқаро Конвенцияни ратификация қилиш. 2021 йилнинг 4 июнида “Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли конвенциясини (Женева, 2006 йил 15 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди[1].

Мазкур Конвенциянинг 2-моддасида Конвенцияни ратификация қилаётган ҳар бир аъзо давлат иш берувчилар ва ишчиларнинг энг эътиборли ташкилотлари билан келишган ҳолда миллий дастур ишлаб чиқиш орқали касб касалликлари, ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар ва инсонлар ўлимининг олдини олиш мақсадида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини доимий равишда такомиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшиб бориши белгиланган.

 

0
Похожие новости