Транспортни ривожлантириш. Ўзбекистон Республикасининг “Транспорт тўғрисида”ги Қонуни[1] қабул қилинди. Унга кўра, автомобиль, ҳаво, темир йўл, сув, электр транспорти, метрополитен ва транспорт инфратузилмаси объектлари Ўзбекистоннинг ягона транспорт тизимини ташкил этади.
Шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқасини таъминлаш, жумладан, энг йирик шаҳарлар ва туристик марказларга тезда келиб-кетиш имкониятини берадиган, ўзаро боғланган транспорт тармоғини яратиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди (90-банд).
Унга кўра:
– йўловчиларни шаҳар атрофида ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро қатновчи норентабель автобус йўналишларида (қишлоқ жойларда) мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар харажатларининг қисман зарарини молиялаштириш, норентабель йўналишлар бўйича зарарларни қисман қоплаш тартибини ишлаб чиқиш;
– темир йўл транспорти соҳасида аҳоли учун янада қулайликлар яратиш мақсадида янги йўналишларни ташкил этиш ва йўловчи поездлари қатновлари сонини ошириш;
– “Бухоро – Урганч – Хива” темир йўл участкасини электрлаштириш ишларини бошлаш (465 км);
– 2 та юқори тезликда ҳаракатланувчи Talgo-250 русумли йўловчи электропоездини олиб келиш;
– ҳудудлар ўртасида ҳаво транспорти йўналишларини кўпайтириш орқали транспорт алоқасини таъминлаш;
– Ўзбекистон билан Бирлашган Араб амирликлари, Индонезия ва Миср ўртасида янги авиақатновларни йўлга қўйиш;
– республика бўйича ички авиақатновлар йўналишларини кўпайтириш орқали мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш учун қўшимча қулайликлар яратиш борасидаги ва бошқа шу каби бир қанча тадбирлар белгиланган ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари назарда тутилган.
Темир йўл ва метрополитен инфратузилмасини ривожлантириш. Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метрополитенини қуриш лойиҳасининг
II босқич қисмида — 15 км лик “Қўйлиқ – Янги ҳаёт” участкасида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда (92-банд).
Жумладан, Қўйлиқ бозори бекати — 7-сонли бекатдан 14-сонли бекатгача бўлган қисм (II босқич)даги йўл ўтказгичда қуйидаги қурилиш-монтаж ишлари бажарилди:
Йўл-транспорт тизимининг ягона ахборот платформаси. Бугунги кунга келиб, барча маълумотларни ўз ичига қамраб олувчи йўл-транспорт тизимининг ягона ахборот платформаси тўлиқ ишлаб чиқилди ва http://st.uztrans.uz манзилига жойлаштирилди (96-банд).
Мазкур тизим Давлат божхона қўмитаси билан интеграция қилинди ва маълумотлар алмашиниши йўлга қўйилди.
“Ўзбекистон темир йўллари”, “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” АЖнинг умумий йўналишлари, халқаро юк ташувлари, автомобиль транспорти, фуқаро авиация соҳаси, темир йўллари, метрополитен, йўл хўжалиги ва транспорт-логистика инфратузилмаси бўйича барча статистик маълумотлар ҳам ушбу порталда қамраб олинди.
Ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқасини яхшилаш. “Ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқасини таъминлаш, жумладан, энг йирик шаҳарлар ва туристик марказларга тезда келиб-кетиш имкониятини берадиган, ўзаро боғланган транспорт тармоғини яратиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди.
Туризмни ривожлантириш. Ўзбекистонда зиёрат туризмини янада ривожлантириш ҳамда зиёратчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони[2] қабул қилинди (99-банд).
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори[3] қабул қилинди (101-банд). Ушбу қарор Жиззах ва Навоий вилоятларининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, шу жумладан, сувда дам олиш ва пляж туризмини ташкил этиш, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида қабул қилинди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Зомин” туристик рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони[4] тасдиқланди (102-банд). Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг ““Зомин” туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан янги туристик-рекреацион зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятга эга бўлган бошқа иншоотлар, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш белгиланди.
Жамоат транспорти. Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди[5]. Қарорга мувофиқ, 2021–2022 йилларда қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган жами 310 та (шундан шаҳар – 60 та, шаҳар атрофи – 193 та, шаҳарлараро (вилоят ичида) – 57 та) янги автобус йўналишлари ташкил этилади.
Логистика. Ўзбекистон логистика уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги кўмагида “Ўзбекистон омборлари ва логистика марказлари” рақамли платформаси (www.skladi.uz) яратилди[6].
Рақамли платформанинг асосий вазифаси миллий ва хорижий савдо ва инвестиция компаниялари томонидан Ўзбекистон омбор ва логистика марказлари хизматларига бўлган талабнинг тобора ортиб бораётганини қондиришдан иборатдир.
[3] https://lex.uz/docs/5458202?query=%D1%84%D0%BE%D0%BD%D0%B4