• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
X. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш.
1203 | 17 Ноя. 2021 й.

Инвестицияларни ўзлаштириш. Жорий йилнинг январь-август якунига кўра, 6,2 млрд доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, прогнозга нисбатан 117% га бажарилди.

Хусусан:

– тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар 5 млрд доллар ёки прогнозга нисбатан 121,6%;

– халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари 1,2 млрд доллар ёки прогнозга нисбатан 100%.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича тармоқ корхоналари томонидан 2 млрд доллар (119,4%) ҳамда ҳудудий лойиҳалар томонидан 2,9 млрд доллар (123,1%) ўзлаштирилди.

Тармоқлар бўйича кимё саноати (4,5 баробар), нефт ва газ (3,6 баробар) ва тўқимачилик (111%) соҳаларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари кузатилган бўлса, ҳудудлар бўйича асосий ўсиш Жиззах (134%), Навоий (136%) ва Хоразм (101%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

2021 йилда қиймати 6,5 млрд долларлик 226 та лойиҳа ишга туширилиши ва 34 мингдан ортиқ ишчи ўрни яратилиши белгиланган.

Жорий йил 8 ой якуни билан қиймати 2,5 млрд долларлик 126 та йирик ва аҳамиятли лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 21 302 та янги иш ўрни яратилди (108-банд).

Инвестиция лойиҳаларининг натижадорлиги. 2021 йилги Инвестиция дастури доирасида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги умумий кредит қиймати 14,8 млрд долларлик ва йиллик ўзлаштириш кўрсаткичи 2,9 млрд долларга тенг бўлган 113 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг январь-август ойларида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари 1255,1 млн доллар (ҳисобот даври прогнозига нисбатан – 100% ва йиллик прогнозга нисбатан – 43,2%)ни ташкил қилди.

ХМИ ва ХҲМТ маблағларининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (жами ҳажмга нисбатан 24,4% ёки 305,8 млн доллар), Хитой (19,4% ёки 243,4 млн доллар), Жаҳон банки (16,3% ёки 204,5 млн доллар), Ислом тараққиёт банки (6,7% ёки 84,1 млн доллар) ва Япония (3,9% ёки 48,8 млн доллар) давлатларининг молия институтлари ҳиссасига тўғри келди.

Ушбу маблағлар, асосан, энергетика (жами ҳажмга нисбатан 28,2% ёки 353,8 млн доллар), транспорт (24,6% ёки 308,2 млн доллар), қишлоқ ва сув хўжалиги (15,2% ёки 190,4 млн доллар), коммунал хўжаликка (8,7% ёки 109,4 млн доллар), соғлиқни сақлаш (6,4% ёки 80,3 млн доллар), қишлоқ жойларида уй-жой қурилишига (5,9% ёки 74,4 млн доллар) ва таълим (1,1 ёки 14,1 млн доллар) соҳаларига йўналтирилди (109-банд).


0
Похожие новости