IT-парклар. IT-паркка оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беришни назарда тутувчи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Наманган, Бухоро, Навоий, Нукус, Урганч, Термиз, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ўртасида жами 9 та қўшма қарорлар имзоланди (132-банд).
Шу билан бирга, ҳозирги кунда 5 та ҳудудда (Андижон, Фарғона, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида) IT-паркнинг филиаллари фойдаланишга топширилган ва фаолияти йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, Бухоро ва Навоий вилоятларида 2021 йилда вақтинчалик IT-парк филиаллари ишга туширилган.
4 та ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида) IT-парк филиалларини такшил этиш билан боғлиқ лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди.
4 та ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида) IT-парк филиалларининг ер майдонлари ажратилди ҳамда буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар аниқланди.
Ташқи реклама объектларини рақамли мониторинг қилиш тизими. Ташқи реклама объектларини рақамли мониторинг қилиш тизими август ойида www.acru.dataprizma.uz веб-сайтида синов тариқасида ишга туширилди (134-банд).