• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
XVI. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш.
841 | 17 Ноя. 2021 й.

Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари. Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди[1] (145-банд).

Ўз навбатида, ушбу услубий ёндашув ва базани шакллантириш аҳолининг турмуш шароити ва ижтимоий ҳолатини бевосита ўзида акс эттирувчи, яъни уларнинг истеъмол таркиби ва хусусиятлари бўйича реал ҳолатни ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш муҳим аҳамият касб этади.

Камбағал ва ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш. Меҳнат органлари йўлланмалари асосида жорий йилнинг 1 август ҳолати бўйича, 82,6 минг нафар иш билан банд бўлмаган фуқаро 40 та йўналишдаги касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга жалб этилди (146-банд).

Ўқишга жалб қилинганларнинг 55,7 минг нафари (67,4%) аёллар, 44,8 минг нафари (54,2%) ёшларни ташкил этади.

Ўтган давр давомида 54,2 минг нафар фуқаро касбга ўқитиш курсларини муваффақиятли якунлаб, сертификатларга эга бўлди.

Бундан ташқари, Халқ банки, “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар уюшмаси билан биргаликда, 10,0 минг нафар “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиб, микрокредитлар ажратиш орқали бандлигига кўмаклашиш бўйича меморандум имзоланди.

Меморандумга асосан, ҳудудлардаги 4866 нафар хотин-қиз тадбиркорликка ўқитиш курсларига жалб этилди.

Шунингдек, 2021 йил учун 50 минг бўлажак меҳнат мигрантларини касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш белгиланди.

Жорий йилда 34 795 нафар фуқаро касб-ҳунар ва чет тиллари бўйича ўқув жараёнларига жалб этилди. Шундан 32 769 нафари касб-ҳунарга, 2026 нафари чет тилларига ўқитиш курсларига йўналтирилди.

Ушбу мақсадлар йўлида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 64,1 млрд сўм, жумладан, стипендия тўловлари учун 45,2 млрд сўм, ўқув харажатлари учун 18,9 млрд сўм маблағ сарфланди.

Маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш масканлари тармоғини кенгайтириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори[2] имзоланди (147-банд).

Қарорда 864 та фуқаролар йиғинларида тикувчилик, ошпазлик-қандолатчилик, эркаклар ва аёллар сартарошлиги, компьютер саводхонлиги, бухгалтерия ва тадбиркорлик асослари ҳамда бошқа мураккаб бўлмаган йўналишлар бўйича маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилиши белгиланди.

Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида 16 та “Ишга марҳамат” мономаркази, 30 та касб-ҳунарга ўқитиш маркази ва 136 та маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш маскани ташкил этилди. Шу билан бирга, вазирлик тизимига қўшимча равишда 28 та касб-ҳунарга ўқитиш маркази берилди.

Ижтимоий контракт тизимини жорий этиш. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган аҳолига берилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори[3] тасдиқланди (150-банд).

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликларининг 2021 йил 1 майдан бошлаб туман (шаҳар)ларда тажриба-синов тариқасида давлат маблағлари ҳисобидан субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловлар ажратилган банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган банд бўлмаган аҳоли билан маҳаллий меҳнат органлари (аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари) ўртасида ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва бу борада тарафларнинг ижтимоий масъулиятини белгиловчи ижтимоий контракт тузиш амалиётини жорий этиш белгиланди.



0
Похожие новости