• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СОҲАНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР
1386 | 15 Ноя. 2021 й.

Давлат дастурининг Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқишнинг устувор йўналишлари бўйича ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган «Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари» ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш мақсадида:

«Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» шиори остида «Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс» ғоясининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида «Ўз касбини улуғлаб», «Менинг дўмбирам», «Матонат мактаби», «Тарихимиз қатларида» рукнлари остида 10 дан зиёд мультимедиа маҳсулотлари сценарийлари тайёрланди.

«Ўзбекистон Қаҳрамонлари» китоб-альбоми 25 000 нусхада ва «Маънавият луғати» 15 000 нусхада чоп этилди.

Ҳисобот даврида «Жаҳолатга қарши маърифат» бош ғояси остида 20 мингдан ортиқ ташкилот ва идораларда 1 400 дан зиёд маънавий-маърифий тадбирлар, амалий семинарлар, давра суҳбатлари, туркум учрашувлар, жонли мулоқотлар ташкил этилди. Ушбу тадбирларда 1,2 млн. дан ортиқ аҳоли, шу жумладан, 938 мингга яқин ёшлар иштирок этди.

Буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш мақсади бўйича:

Имом Мотуридий, Абу Ҳафс Насафий, Сирожиддин Ўший, Имом Зандавистий, Алоуддин Самарқандий, Абулмуин Насафий каби 10 нафар алломанинг ҳаёти ва ижодига бағишланган халқчил рисолалар нашр қилинди.

Жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида Имом Бухорий асарларида тараннум қилинган юксак одоб-ахлоқ, илмга муҳаббат, Ватанга садоқат сингари эзгу умуминсоний қадриятларни кенг тарғиб қилиш мақсадида Италия, Швейцария, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатларда «Имом Бухорий асарлари мисолида ислом санъати кўргазмаси» ўтказилди.

2022 йилнинг 24-28 октябрь кунлари IХ Тошкент халқаро Замонавий санъат биенналеси ўтказилди ва IХ Тошкент халқаро Замонавий санъат биенналесида 35 та хорижий давлатдан 40 нафарга, республикамиздан 50 нафар тасвирий санъат усталари ва таниқли вакиллари иштирок этишди;

4) 2022 йил 19-23 декабрь кунлари «Тошкент қувончлари» халқаро болалар расмлари биенналеси ўтказилди.

Биенналеда 20 дан ортиқ хорижий давлат ҳамда юртимиз ижодкорлари 2500 дан ортиқ ижодий ишлари билан иштирок этди.

Маданият ва санъат соҳаларини янада ривожлантириш, маданият муассасалари ва объектларининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида:

1) Вазирлар Маҳкамасининг «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди;

2) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида «Маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ижодкорлар, шунингдек, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Миллий кино санъатини ривожлантириш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ер майдони 50 гектардан кам бўлмаган замонавий киношаҳар ташкил этиш бўйича лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасида тақдимот ўтказилди;

Республикада миллий мультипликация индустриясини шакллантириш ва жадал ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида миллий мультипликация соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.


1
Похожие новости