Жорий йилнинг 19 март куни Тошкентда Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида йиллик Стратегик режалаштиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Элдор Туляков мазкур тадбирда иштирок этиб, “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан ҳамкорлик истиқболлари" мавзусида маъруза қилди.
У ўз сўзида Ўзбекистон аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун жамиятнинг барча жабҳаларида кенг кўламли тизимли ислоҳотларни чуқурлаштириш борасида фаол иш олиб бораётганини таъкидлади. Айниқса, кейинги йилларда мамлакат тараққиётида мутлақо янги босқич бошланиб, давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятлари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга қаратилмоқда. Бу борада энг муҳим қадам "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили", "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили", "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" Давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларни тўлиқ амалга ошириш экани эътироф этилди.
Элдор Туляков, хусусан, иқтисодий соҳада замонавий талабларга жавоб берадиган самарали ислоҳотларни амалга ошириш бўйича муайян натижаларга эришилганини айтиб ўтди. Ёки ижтимоий соҳа ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, бу бўйича қабул қилинган дастурларнинг ижросига жиддий эътибор қаратилаётганини қайд этди.
Маърузачи 2019 йил учун қабул қилинган Давлат дастурида ҳам очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш устувор вазифалар сифатида белгиланганига алоҳида тўхталди. У иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, хусусий секторни янада жадал ривожлантириш, янги иш ўринларини кўпайтириш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, пул-кредит сиёсатини барқарорлаштириш ва эркинлаштириш, иқтисодий ривожланишнинг стратегик мақсадларига эришиш учун малакали кадрларни тайёрлаш масалалари шулар жумласидан эканига эътибор қаратди.
Э.Туляков сўзида давом этиб, ижтимоий соҳани ривожлантиришда Давлат дастуридаги муҳим жиҳатлар бу ишсизларни касбий тайёрлаш, пенсия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, илм-фанни ривожлантириш ва узлуксиз таълим тизимини такомиллаштиришни давом эттириш, аҳолини тиббий хизмат билан қамраб олишни кенгайтириш, иш ўринларини ташкил этишни янада рағбатлантириш механизмларини жорий этиш, аёллар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш масалаларидан иборат эканини эътироф этди.
Тадбирда маърузачи томонидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ўзининг йиллик Стратегик ривожланиш дастурини Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларга ҳамоҳанг тарзда тайёрлаши мақсадга мувофиқ экани ҳақида таклиф билдирилди.
Тадбирда савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар, фикр-мулоҳазаларга кенг ўрин берилди ва томонлар ўзаро ҳамкорликни янада такомиллаштириш ҳақида келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати