"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Ҳамкорликнинг янги қирралари

2019 йил 24-26 апрель кунлари пойтахтимизда “Expo-Russia Uzbekistan 2019” иккинчи Россия-Ўзбекистон кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу йирик тадбир доирасида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва "Zarubez-Expo" OAЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. 

Ҳужжат доирасида томонлар илғор хорижий тажриба ва стандартларни ўзлаштириш, шунингдек, етук халқаро экспертларнинг фикрлари ва кўрилаётган чораларга нисбатан қарашларини изчил ўрганиш ҳамда мунтазам таҳлил қилишга оид ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий йўналишда эришилган келишувлар доирасида инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд инвестицион лойиҳалар самарадорлигини ошириш ҳамда сармоялар ҳажмини янада юксалтиришга қаратилган қатор қўшма лойиҳалар устида ҳамкорлик ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, кўргазмада Россия Федерацияси томонидан тақдим этилаёган инновацион маҳсулотлар ва хизматлар, корхоналар, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда минтақаларнинг истиқболли лойиҳалари намойиш этилди.