"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

МАРКАЗДА КУНЧИҚАР ЮРТ ВАКИЛЛАРИ МЕҲМОН БЎЛИШДИ


2019 йилнинг 26 июнь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги(JICA) штаб-квартирасининг Қонунчилик ва адлия масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Исои Миха хоним бошчилигида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида одил судлов тизими ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича агентлик ва Марказ ўртасидаги ҳамкорлик билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Исои Миха хоним Ўзбекистонда қонунчилик ва одил судлов соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, 1990 йилдан буён Ўзбекистон ва Япония ўртасида давом этиб келаётган ҳуқуқ соҳасидаги яқин ҳамкорликка алоҳида урғу берди.

Шунингдек, япониялик меҳмонлар Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналиши доирасида Марказ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва ўтказиб келинаётган тадбирларга катта қизиқиш билдирди. Учрашув давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, хусусан инвестиция билан боғлиқ масалалар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Учрашув сўнггида Исои Миха хоним самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва келажакда ҳамкорликни ривожлантириш учун тайёрлигини маълум қилди.

“Тараққиёт стратегияси”
маркази Ахборот хизмати