• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Гулмира Кужукеева: Ҳаракатлар стратегияси ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар эшигини очмоқда


2019 йилнинг 23 июль куни “Тараққиёт стратегияси” маркази Ижрочи директори Элдор Туляков Нотижорат ҳуқуқ халқаро Марказининг (ICNL) Марказий Осиё минтақавий бўлими раҳбари Гулмира Кужукеева билан учрашди. 

Нотижорат ҳуқуқ халқаро Марказининг (ICNL) Марказий Осиёдаги фаолиятидан кўзлаган мақсади, янги қонунларни қабул қилиш ва амалдаги қонунчиликни энг яхши халқаро стандартлар ва тажрибага мувофиқ такомиллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, бу орқали қонунчиликни самарали равишда тартибга солишдан иборат.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамда кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, томонлар фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини тартибга солувчи меъёрий базани ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

Гулмира Кужукеева Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга қаратилган Давлат дастури доирасида изчил ислоҳотлар “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Нотижорат ҳуқуқ халқаро Маркази ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар эшигини очишини алоҳида таъкидлади.

Ўз навбатида, Э.Туляков Нотижорат ҳуқуқ халқаро Марказига (ICNL) “Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббусларини техник ва услубий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.  

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати