"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Азиз ҳамюртлар! Сизда давлат ва жамият ҳаётини янада яхшилаш бўйича таклиф борми?


Сизда давлат ва жамият ҳаётини янада яхшилаш бўйича таклиф борми?

Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабат билдириш истаги пайдо бўлдими?

Муайян йўналишда кўрилаётган чораларга қарамасдан, айрим ҳолларда муаммолар сақланиб қолмоқда, деб ҳисоблайсизми?

Унда “Тараққиёт стратегияси” маркази ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг қўшма лойиҳаси тақдим этадиган имкониятлар айнан сиз учун. Барчаси оддий, бунинг учун jamoatchilik.uz веб-сайти хизматларидан фойдаланиш кифоя.

Портал орқали давлат органлари билан самарали мулоқот ўрнатиш механизми яратилди, деб ҳисоблашга сизда барча асослар мавжуд.

Ушбу манзилда сиз:

  •  қонунчилик, давлат ва ҳудудий дастурларни такомиллаштиришга оид таклифлар;
  • долзарб воқеалар (ҳодисалар) юзасидан тезкор хабарлар юбориш имконига эгасиз.

Сиз юборган таклиф, албатта сайтда эълон қилинади. Асосийси, ҳар бир таклиф масъул шахслар томонидан ўрганилиб, уларнинг натижалари жамоатчиликка эълон қилиб борилади.

Бундан ташқари, платформа долзарб масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида, тадқиқотлар ва ижтимоий сўровлар ўтказади. Энг яхши таклиф муаллифлари ҳамда муҳокамаларда фаол иштирок этганларни рағбатлантириш режалаштирилган.

Унутманг, портал хизматларидан фойдаланиш барча учун очиқ ва бепул.