“Тараққиёт стратегияси” марказида “Марказий Осиёда транспорт йўлакларини ривожлантириш ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг самараси” мавзусида иккинчи услубий семинар бўлиб ўтди.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Қирғизистон Республикаси стратегик тадқиқотлар миллий институти, Қозоғистон Республикаси Евроосиё интеграцияси ҳамда Евроосиё илмий-тадқиқот институтларининг эксперт-таҳлил марказлари вакиллари иштирокида амалга оширилди.
Тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад – транспорт йўлаклари масалаларида минтақадаги давлатларнинг ўзаро муносабатлари даражасини, шунингдек, умумий ва мос келмайдиган манфаатларни, шунингдек Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги халқаро муносабатларда етакчи мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш учун ресурс ва механизмларнинг салоҳиятини аниқлашдан иборат.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлган транспорт-логистика соҳаси Марказий Осиё мамлакатлари билан конструктив ва ўзаро манфаатли муносабатларни шакллантиришда муҳим ва долзарб аҳамиятга эга.
Зеро минтақа орқали йирик халқаро бозорларни бир-бири билан боғлайдиган энг қисқа йўналишлар ўтган. Минтақанинг транспорт-транзит салоҳияти унинг геостратегик ҳолати – тарихан Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасида кўприк вазифасини ўтаган “Буюк Ипак Йўли” маркази орқали белгиланади. Президент Ш.Мирзиёев 2018 йилда Нурсултон шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг учрашувида транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш орқали Марказий Осиёга йирик денгиз портлари ва жаҳон бозорлари билан боғланиш имконини бериш устувор вазифа эканини эътироф этган эди.
Бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари олдида турган муҳим масалалардан бири, уларнинг ҳудуди орқали товарларни ташиш учун шарт-шароитларни шакллантиришдан иборат.
Бу ерда гап шундай транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва логистика хизматларини яратиш ҳақида кетмоқдаки, унда товарларни ташиш тезлиги ва камхаражатлилик денгиз транспорти билан бемалол рақобатлашиш имконини бериши зарур. 2020 йилда Осиё билан Европа ўртасидаги барча юклар автомобил ва темир йўл орқали амалга оширилиши ва бу 1-2%дан 10%гачани ташкил қилиши тахмин қилинмоқда.
Шу билан бирга, минтақа давлатларининг тўғридан-тўғри денгиз портларига чиқиш имконияти йўқ. Экспертларнинг фикрига кўра, бугунги кунда Осиё ва Европа ўртасидаги қитъалараро савдо юкларининг 90%и денгиз орқали ташилмоқда. Денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган ривожланаётган давлатлар экспорт даромадларининг тахминан 18 %ни транспорт хизматлари учун сарф қилади, ривожланган давлатларда эса бу қиймат 9 %ни ташкил қилади.
ЮНКТАД маълумотларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари учун транспорт харажатлари кўпинча импорт қилинадиган товарлар қийматининг 60 %гача етади.
Бу эса, сўнгги пайтларда Марказий Осиё минтақаси давлатлари халқаро аҳамиятга молик бўлган транспорт имкониятларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштирга туртки бермоқда.
Минтақа давлатлари ўзининг сиёсий, иқтисодий ва бошқа вазифаларини амалга оширишга тўлақонли кўмак бера оладиган транспорт тизимини шакллантиришга интилмоқда. Бундан ташқари, бошқа мамлакатларнинг шу каби коммуникациялари билан уйғун ҳолдаги интеграциялашган кенг қамровли транспорт тармоғи халқаро, шунингдек, транзит юкларини ташиш имконини беради. Бу эса бюджетга тушумлар базасини кенгайтириш учун қўшимча имконият демакдир.
Марказий Осиё жаҳон савдосида тарихан муҳим ўринга эга бўлиб, у Шимолий-Жанубий ва Ғарбий-Шарқий йўналишдаги қитъалараро транспорт йўлакларини боғлашда кўприк вазифасини ўтайди. Бугунги кунда Марказий Осиё транзит йўлаклари тизимининг асоси бўлиб, у Осиё ва Европа жаҳон ишлаб чиқариш марказлари ўртасида товар ҳамда капитал оқимини оширишга хизмат қилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, семинар якунида сўнгги 5 йилда Марказий Осиёда транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича қўшма маъруза тайёрлаб, уни жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги семинарда тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати