"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Хью УИЛЬЯМСОН
169 | 03 Ян. 2020 y.

ЎЗБЕКИСТОН КАБИ АҚЛ БОВАР ҚИЛМАЙДИГАН МАМЛАКАТЛАР УМИД БЕЛГИЛАРИНИ КЎРСАТАДИ

Хью УИЛЬЯМСОН,
“Хьюман Райтс Вотч” халқаро нодавлат ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори:

— Ўзбекистонда кутилмаган даражадаги яхши ўзгаришлар бўлмоқда. Ўзининг Самарқанд ва Бухоро каби афсонавий Ипак Йўли шаҳарлари билан машҳур бўлган бу Марказий Осиё давлатида бир неча ўн йиллар давомида инсон ҳуқуқлари бўйича вазият дунёдаги энг ёмонларидан бири эди. Қийноқ ва сиёсий маҳбусларни қамоққа олиш оддий ҳол эди.

Инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан кўп давлатлар нотўғри йўналишда кетаётган бир пайтда, баъзан Ўзбекистон каби ақл бовар қилмайдиган мамлакатлар умид белгиларини кўрсатади.

2016 йилдан мамлакат Президенти бўлган Шавкат Мирзиёев инсон ҳуқуқлари борасида муҳим яхши ўзгаришларни бошлади. Ўнлаб сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши ва мамлакатдаги ҳар йилги пахта териш мавсумида мажбурий меҳнатдан фойдаланишга барҳам берилиши, бошқа қўйилаётган қадамлар орасида, муҳим аҳамиятга эга.
Аҳолиси 33 миллионни ташкил қиладиган Марказий Осиёдаги энг йирик мамлакат бўлмиш Ўзбекистонда содир бўлаётган жараёнлар ўз-ўзидан бу ўзгаришлар доирасидан ташқарида бўлган сабаблар туфайли ҳам Германия учун муҳим ҳисобланади. Ўзбекистон икки йил ичида босиб ўтган масофа, унинг Россия, Хитой ва Европа ўртасидаги стратегик жойлашуви, ҳамда Берлиннинг Тошкент билан бўлган баъзан зиддиятли алоқалари бунда алоҳидалик касб этади.
Бунда, албатта, эҳтиёткорлик талаб этилади, чунки Мирзиёевнинг ислоҳотлари жараёнида ташаббус тўлалигича юқоридан қуйига берилмоқда, шунинг учун у тўхтатилиши ёки ортга қараб кетиши мумкин. Шунга қарамай, Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришлар Германиядаги сиёсатдонлар, тадбиркорлар ва бошқаларга баъзи бир сабоқларни таклиф қилади.


0
Похожие новости