"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Мамлакатимиздаги таълим сифати PISA 2021 тадқиқотлари ва PIRLS-2021 дастурида баҳоланади


2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида
Ўзбекистоннинг халқаро тадқиқотларда (PISA, ТIMSS, PIRLS) иштирокини таъминлаш мақсадида Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш вазифаси 213 бандда қайд этилганди.

“Тараққиёт стратегияси” марказига тақдим этилган маълумотларга кўра, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан Таълим инспекцияси ўртасида Ўзбекистоннинг Таълим сифатини баҳолаш бўйича PISA 2021 тадқиқотларида иштирок этиш ҳақидаги келишув имзоланди.

PISA тадқиқотларини амалга ошириш, Ўзбекистон учун методик ёрдам, сўровларни амалга оширишга кўмаклашиш, имкониятларни таҳлил қилиш, салоҳиятни ошириш ва лойиҳани амалга ошириш режалари, мамлакат учун ўз лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш, миллий сифат назорати ва дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида Австралия таълим тадқиқотлари кенгаши (ACER) ИҲТТ томонидан бошқа давлатлар қатори Ўзбекистон учун ҳам бириктирилди.

2019 йилнинг 13 февраль куни Таълим инспекцияси раҳбарияти ва Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA- International Association for the Evaluation of Educational Achievement) ижрочи директори Андреа Неттон ҳамда Молиявий масалалар бўйича директори Роэл Бургерц ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Жаҳон банкининг таълим сектори етакчи мутахассиси Жанссен Таихеира ва банкнинг Ўзбекистондаги вакиллари ҳам қатнашишди. Музокаралар якунида Ўзбекистоннинг бошланғич синф ўқувчиларининг саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро PIRLS-2021 дастурида иштирок этиш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур келишувнинг самараси ўлароқ PIRLS-2021 дастури асосида Ўзбекистон мактабларидаги бошланғич синф ўқувчиларининг саводхонлик даражаси халқаро миқёсда синовдан ўтказилади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати