2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишининг Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида 2019 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Олий ва ўрта махсус таълим тизимида белгиланган устувор вазифалар:
- Самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари - KPI асосида олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш;
- Икки йиллик таълим тизимига ўтган Академик лицейларнинг янги давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш;
- Ўзбекистон Республикасида миллий квалификация рамкаси ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун Квалификация рамкалари асосида бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- Олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар узвий боғлиқлигини назарда тутувчи “Университет 3.0” концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш;
- Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини такомиллаштириш;
- Халқаро молия институтларининг имтиёзли маблағларини кенг жалб қилиш орқали инновацион фаолият инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида 7 та олий таълим муассасалариаро илмий-тадқиқот лабораториясини ташкил этиш;
- Талаба-ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этишни ўз ичига олган комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш;
- Вазирлик тизимидаги олий таълим муассасаларининг 31 та бино ва иншоотларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш.
Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ривожлантириш йўналишида ҳисобот даврида 14 та янги олий таълим муассасалари, жумладан, 6 та маҳаллий ва 8 та хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари фаолияти йўлга қўйилиб, 40 та янги таълим йўналишлари ҳамда 41 та янги мутахассисликлар ташкил этилди.
Қабул параметрлари 120 518 нафарни ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан 20 фоизга, магистратурада қабул кўрсаткичлари табиий ва муҳандис-техник соҳа мутахассисликлари бўйича тўлиқ давлат гранти асосида белгиланди ҳамда давлат гранти улуши 53,7 фоизга оширилди.
Олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж юқори бўлган олис, чекка
ва тоғли ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари учун мақсадли қабул кўрсаткичлари белгиланди.
Бакалавр даражасини олган шахсларга магистратурада мос ва турдош йўналишлардан ташқари бошқа мутахассисликлар бўйича ҳам ўқишни давом эттириш имконияти жорий этилди.
Республика олий таълим муассасаларида хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 55 та қўшма таълим дастури доирасида янги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашга келишилди.
Самарқанд давлат университетида “Халқаро таълим дастурлари” маркази ташкил этилди ҳамда хорижий хамкор олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашга келишилди.
Битирувчиларга академик даражадан ташқари тегишли таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича квалификация бериш амалиёти йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Олий таълим муассасаларида 2019/2020 ўқув йилида 31 677 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бориши режалаштирилган. Шундан хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларидан 1 440 нафар, магистратурани битирган 1 749 нафар ёш ўқитувчилар олий таълим муассасаларида дарс беришга жалб этилиши режалаштирилди. Қўқон шаҳрида Қўқон университети фаолияти йўлга қўйилди.
Жорий йил 1 сентябрь ҳолатига 29 та объект бўйича 296,5 млрд. сўм (86,6 %) миқдорида молиялаштирилиб, 318,7 млрд сўм қурилиши-таъмирлаш (92,6%) ишлари амалга оширилиб, 16 та объект фойдаланишга топширилди. Сентябрь ойида 3 та объект фойдаланишга топширилади.
9 ойлик якунлари бўйича жами 19 та ва тўртинчи чоракда эса 6 та объект фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Қолган 4 та объект йилдан йилга ўтувчи объектлар ҳисобланади.
7 та олий таълим муассасасининг 9 та объекти бўйича (2018 йилдан 2019 йилга ўтувчи), 11 та олий таълим муассасаларининг 19 та бино ва иншоотларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари бажарилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур объектларда қурилиш-тиклаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
Жумладан:
5 та янги қурилиш, шундан:
- 2220 ўринли 2 та ўқув корпуси;
- 1000 ўринли 3 та талабалар турар жойи.
11 та реконструкция, шундан:
- 10147 ўринли 7 та ўқув бинолари;
- 1470 ўринли 4 та талабалар турар жойи.
12 та капитал таъмирлаш, шундан:
- 6 та ўқув бинолари;
- 4 та талабалар турар жойи бинолари;
- 1 та маданият саройи;
- 1 та спорт зал.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати