• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
3
10360 | 24 Авг. 2020 й.

III. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш

3.1. Янги иш ўринларини ташкил этиш ва ахоли бандлигини таъминлаш.

“2020 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва ахҳоли бандлигини таъминлаш параметрлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Республикада жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги ҳолатига меҳнат ресурслари сони 19,1 млн. кишини ташкил этиб, бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 фоизга ошди. Ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 13,2 фоизни ташкил этди.

Жорий йил биринчи ярим йиллигида мамлакат бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган 273 минг нафар фуқаронинг 40 фоизи, шунингдек, хусусий бандлик агентликлари томонидан жорий йилнинг январь-апрель ойларида 2890 нафардан зиёд ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Тошкент шахрининг Яшнобод ва Юнусобод туманларида “Кунлик ишчилар маркази”лари очилди ва ҳар кунлик ишчиларни Jobcafe платформаси орқали рўйхатга олиш йўлга қўйилди. Мирзо Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур туманлари, шунингдек Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларда “Кунлик ишчилар маркази”лари очилиши режалаштирилган.

“Камбағал ва ишсиз аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган чора- тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳасида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорликка ўқитишга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи умуммиллий тизим жорий этилади:

- Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида жойлашган “Ишга марҳамат” мономарказлари;

- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туман (шаҳар)ларида жойлашган ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;

- Тошкент шаҳрининг туманларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги ўрта махсус таълим муассасаларида ишсиз ёшлар, хотин-қизлар ҳамда ўз малакасини оширмоқчи бўлган фуқаролар учун ташкил этиладиган қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари;

- маҳалла гузарларида, маҳалла ҳудудларидаги ўқув муассасалар, корхона ва ташкилотлар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари биноларида, бошқа бўш турган жойларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарларга ўқитиш марказлари ҳузурида ташкил этилган маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги “Ишга марҳамат” мономарказларида 2020-2021 йилларда иш қидирувчи шахслар, хорижга меҳнат миграциясига кетмоқчи бўлган фуқаролар, нодавлат ўқув марказлари битирувчилари ва бошқа аҳоли тоифалари учун WorldSkills стандартлари асосида Ишчи касблар бўйича касбий малакани баҳолаш марказлари ташкил этилади.

Пандемия шароитига қарамасдан, карантин даврида 131,2 минг нафар ишсиз фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиниб, уларнинг бандлиги таъминланди.

Шу билан бирга, карантин даврида шахсий томорқаларни ривожлантириш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидиялар бериш дастури орқали деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқаларда банд бўлган фуқаролар сони 201,1 минг нафарга ортди.

Шунингдек, коронавирус пандемиясининг меҳнат бозорига салбий таъсирини юмашатиш мақсадида меҳнат органлари томонидан 588,2 минг (30 ёшгача бўлганлар 159,9 минг ва аёллар 229,4 минг) нафар ишсиз ва банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатилди.

Хусусан, 501,1 минг нафари доимий иш ўринларига ишга жойлаштириш ва жамоат ишларига жалб қилиш орқали бандлиги таъминланди, 15,0 минг нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 27,0 минг нафарига Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 10,1 млрд. сўм ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.

3.2. Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш.

“Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги этиб қайта ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди.

Жумладан, вазирликка камбағалликни қисқартириш борасида иқтисодий ўсишнинг инклюзивлигини таъминлаш, давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш ҳамда камбағалликни қисқартиришнинг аниқ дастак ва механизмларини ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда камбағаллик даражасини аниқлаш мезонлари ва баҳолаш услубиятини, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш вазифалари юклатилди.

Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда, БМТ Тарақиёт Дастури ва Жаҳон банкининг 10 нафар экспертлари Камбағалликни қисқартириш дастурини ишлаб чиқиш учун жалб этилган.


15
Похожие новости