Ўзбекистон Президенти ислоҳотларининг асосий ғояси – инсон, фуқарони барча давлат жараёнлари марказига қўйишдир
Сабине Махл,
БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори:
– Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини алоҳида таъкидлаш жоиз. Унинг асосий ғояси барча давлат жараёнлари марказига шахсни, фуқарони қўйишдир. Бу бошқарув, хизматлар кўрсатиш ва ижтимоий ҳимоя тизимига тааллуқлидир. Бундай ёндашув БМТнинг адолат, қулайлик ва иштирок этиш тамойиллари асосида давлат институтларини ривожлантириш каби фалсафасига жуда мос келади.
Ўзбекистон глобал мулоқот учун фаол майдонга айланмоқда. Сўнгги пайтларда бу ерда кўплаб халқаро тадбирлар, жумладан, иқлим ўзгаришига бағишланган анжуманлар ўтказилмоқда. Рақамлаштириш бу барча ташаббуслар учун бирлаштирувчи мавзуга айланди ва биз БМТ томонидан замонавий ечимларни илгари суришда мамлакат раҳбариятини қўллаб-қувватлаймиз.
Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлат хизмати тизимидаги ўзгаришлар билан бир қаторда, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, хусусан, Миллий агентлик, шунингдек, жойларда аҳоли билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган ноёб маҳалла институти тизимини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Ҳудудларга тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда, бу жуда муҳим. Тараққиёт фақат пойтахтда тўпланган эмас, балки бутун мамлакат ҳудудини қамраб олади. Энг муҳими, ҳар бир ислоҳот инсон ҳаёти учун реал натижалар беришига интилишдир. Чунки, охир-оқибат, биз қилаётган ҳар бир иш инсон манфаатига қаратилган бўлиши керак. Ўзбекистон ушбу тамойилга жиддий содиқлигини намойиш этади ва бу ҳурматга лойиқ.
Манба: “Дунё” АА