Тошкент шаҳрида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳуқуқ бўйича “Қишки мактаб” тренинги бўлиб ўтди. Тадбир “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими (ИҲОКБ минтақавий бўлими) ва Халқаро ҳуқуқшунослар комиссияси (ХҲҚ) билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий нормалар ва стандартларни миллий амалиётга жорий этиш масалаларига бағишланган мазкур анжуманда БМТ шартномавий органларининг фаолияти ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди. Беш кунлик тренинг кун тартибига кўра, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги асосий универсал халқаро шартномаларни ўрганиш, шунингдек, БМТ шартномавий органлари ҳужжатларининг қоидаларини тушунтириш масалалари муҳокама қилинди.
Тренингларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Одил Судлов академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари ва бола ҳуқуқлари бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Тошкент давлат юридик университети вакиллари иштирок этди.
Тадбир доирасида иштирокчилар учун халқаро ҳуқуқ манбалари ва тамойиллари, БМТнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими, эркинлик ҳуқуқлари, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар, етарли уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи, таълим олиш ҳуқуқи, аёллар ҳуқуқлари, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция, Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва бошқалар бўйича назарий ва амалий сессиялар ташкил этилди.
Тадбир очилишида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар ва ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Таъкидланганидек, халқаро ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик бўйича мамлакатимиз жаҳон майдонида фаоллашмоқда. Илк маротаба Ўзбекистон вакили БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасига (ИҲК) 2025-2028 йилларга сайланди. Шунингдек, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён БМТнинг асосий Конвенциялари имзоланди.
“Қишки мактаб”га тренерлар сифатида БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси собиқ аъзоси Микико Отани, БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аъзоси Маркус Шефер, БМТ ИҲОКБ Инсон ҳуқуқлари бўйича маркази маслаҳатчиси Омер Фишер, ХҲҚ Европа ва Марказий Осиё бўйича дастури директори Темур Шокиров иштирок этди. Хорижий экспертлар БМТнинг аёллар, болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш бўйича шартномавий органлари фаолиятига оид халқаро тажриба билан ўртоқлашди. Шунингдек, Япония ва Швейцарияда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тажриба ҳақида маълумот берилди.
“Қишки мактаб” якунларини сарҳисоб қилиш, шунингдек, БМТнинг шартномавий органлари орқали гендер, болаларни ҳимоя қилиш ва ногиронлик соҳасидаги халқаро стандартларни имплементация қилишни кучайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун халқаро экспертлар муҳокамаси ўтказилди.
Мунозара давомида халқаро экспертлар томонидан “Қишки мактаб” тренинглари натижалари сарҳисоб қилинди, шунингдек, хотин-қизлар, болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги жаҳон тенденциялари кўриб чиқилди.
Халқаро ва хорижий ташкилотлар вакиллари ўз чиқишларида Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш масалалари бўйича барқарор мулоқотни шакллантириш ва қўллаб-қувватлашда минтақада етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келаётганини алоҳида таъкидладилар.
Ўзбекистон томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги универсал халқаро стандартларга содиқлигидан далолат бериши таъкидланди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати