“Тараққиёт стратегияси” марказида ўтказилган давра суҳбати “Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш” йўналиши бўйича давра суҳбати “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига бағишланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги масъуллари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Жамшид Шарипов сўзга чиқиб, “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурларининг Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишида белгиланган вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди.
– “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурларида ЯИМни 167 млрд долларга етказиш, 1 млн фуқаро иш билан таъминлаш, 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш, ишсизлик ва камбағалликни 4,5 % гача тушириш, 23 трлн сўм ипотека кредитлари ажратиш орқали 73 мингдан ортиқ оила уй-жой билан таъминлаш, иқтисодиётга 50 млрд АҚШ доллари хорижий инвестиция жалб этиш каби кўрсаткичлар белгиланмоқда. “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” йилида амалга оширишга оид давлат дастурида ҳам қатор кўрсаткичлар белгиланган бўлиб, улар барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир, – деди Жамшид Шарипов.
Тадбирда иштирок этган вазирлик ва идоралар вакиллари “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳаларида кўрсатилган, ўз йўналишларига тааллуқли вазифалар ҳамда белгиланган кўрсаткичлар ҳақида тушунтириш бердилар.
Жумладан, вазирлик ва идоралар томонидан “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари доирасидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси, Солиқ қўмитаси каби вазирлик ва идоралар масъуллари ушбу вазифаларда белгиланган кўрсаткичларга эришиш йўлларини ўз чиқишларида таҳлил қилиб бердилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати