• Ўзбек
  • Давлат дастури 2021
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

КУН ТАРТИБИДА – ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИ МАСАЛАСИ


Жорий йилнинг 7 апрель куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар Дастури ҳамкорлигида “Қонунлар ижросини таъминлаш ва бюджетни шакллантиришда гендер ёндашуви” мавзусида уч кунлик семинар-тренингга старт берилди.

Унда халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгашларининг депутатлари, USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар Дастури, “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Адлия вазирлигининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ходимлари иштирок этишмоқда.

Машғулотларнинг биринчи кунида гендер тенглигини таъминлаш борасида дунё, хусусан, ривожланган давлатлар тажрибаси ҳамда мазкур йўналишда қабул қилинган халқаро ҳужжатлар ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда бу борада қабул қилинган қонунлар, гендер тенглигини таъминлаш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлар ҳамда мазкур йўналишда эришилаётган натижалар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Жумладан, маҳаллий Кенгашлар сессияларида қарорлар қабул қилишда, қонунлар ижросини таъминлаш ва назорат қилишда депутатлар гендер тенглиги билан боғлиқ жиҳатларга алоҳида эътибор қаратишлари мақсадга мувофиқ экани қайд этилиб, бу борада ривожланган хорижий давлатлар тажрибасидан мисоллар келтирилди.   

Шунингдек, семинар-тренингда депутатлар ҳам ўзларининг гендер тенглиги масаласи бўйича фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

Тадбирда USAIDнинг ҳуқуқий ислоҳотлар Дастури ходимлари томонидан депутатларга мавзу юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Семинар-тренинг машғулотлари 9 апрелга қадар давом этади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.