"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“САЙЛОВ - 2019” ВИДЕОРОЛИКЛАР ТАНЛОВИГА СТАРТ БЕРИЛДИ!

Конкурс ташкилотчилари: “Тараққиёт стратегияси” маркази, Марказий сайлов комиссияси, Халқаро матбуот маркази, Халқаро пресс-клуб, Ўзбекистон ЭОАВМА

Лойиҳа мақсади: Сайлов жараёнига ёшларни кенг жалб этиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш ва барчани сайловда овоз беришга чақириш.

Иштирокчилар: Ёшидан қатъий назар барча профессионал ва ҳаваскорлар ижодкорлар қатнашиши мумкин.

Тили: Ўзбек, рус ва инглиз тиллари

Талаблар: Сайлов ва унинг инсонлар ҳаётига таъсири ҳақида креатив, таъсирчан ва замонавий ёндашув акс этган ҳамда давомийлиги 2 дақиқагача бўлган видеоролик тайёрлаш.

Танловга планшет, шахсий компьютер мобиль телефон ва бошқа воситалар орқали тайёрланган видеороликлар ҳам қабул қилинади.

Формат: AVI, MP4, MOV, MPEG.

Жанрлар: Танловга исталган жанрдаги видеоматериаллар: саҳналаштирилган, ҳужжатли, анимацион, мусиқий ва бошқа жанрдаги ишлар қабул қилинади.

Аризалар 2019 йилнинг 15 октябридан 15 ноябрига қадар “Тараққиёт стратегияси” маркази офисида ҳамда info@strategy.uz электрон почтаси ва телеграмдаги расмий канали t.me/dscuzbekistan орқали қабул қилинади.

Танлов номинациялари:

Мини форматдаги фильм бўлиб, уларда сюжет актёрлар маҳорати орқали гавдалантирилади.
Ҳар қандай маълумотни ёки ғояни анимациялардан фойдаланган ҳолда визуализация қилиш, ахборотни янада тушунарли ва содда қилиш имконини берадиган замонавий хизматдир.
Ахборотнинг аҳамияти, афзалликлари тўғрисида объектив фактлар келтирилган қисқа муддатли кўп ҳолларда 30 секундгача бўлган материал.
Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган исталган жанрдаги видероликлар ичида энг кўп овоз тўплаган материал эгаси тақдирланади.

Мукофот пуллари:

1-ўрин учун 10 миллион сўм;

2-ўрин учун 7 миллион сўм;

3-ўрин учун 5 миллион сўм

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади.