"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
995 | 24 Авг. 2020 й.


I. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

1.1. Мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар.

1.2. Умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳаларини ривожлантириш.

1.3. Олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳаларини янада такомиллаштириш.
 

II. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш

2.1. Ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари.

2.2. “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” шиори остида бунёдкорлик ва ислоҳотларни тарғиб қилиш тадбирлари.
 

III. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш

3.1. Янги иш ўринларини ташкил этиш ва ахоли бандлигини таъминлаш.

3.2. Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш.
 

IV. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

4.1. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада ривожлантириш.

4.2. Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш.
 

V. Арзон уй-жойларни барпо этиш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация қилиш

5.1. Арзон уй-жойлар қуриш дастурини изчил давом эттириш.

5.2. Ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизимларини ривожлантириш.

5.3. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилаш.
 

VI. Маданият, спорт ва туризмни янада ривожлантириш

6.1. Маданият соҳасини тубдан такомиллаштириш чоралари.

6.2. Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабада Ўзбекистоннинг муносиб ҳиссасини тарғиб қилиш.

6.3. Туризм соҳаси ва йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш.
 

Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича 2020 йилги Давлат дастури доирасида биринчи ярим йилликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та Фармони ва 5 та Қарори қабул қилинди. Шунингдек, 12 та чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, тегишли тартибда тасдиқланди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2 та қарори ва 1 та идоралараро норматив ҳужжати қабул қилинди.

Давлат дастурида белгиланган ва пухта ўйланган тадбирлар глобал пандемия таъсирини юмшатишга, инқироздан тез ва самарали чиқишга кўмаклашмоқда. Буни глобал пандемияга қарамасдан, Давлат дастури бир қатор бандларининг муваффақиятли бажарилганида ҳам кўриш мумкин.


0
Похожие новости