• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
3420 | 16 Ноя. 2021 й.

2021 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистондаги асосий иқтисодий ислоҳотлар 2017 йилда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинган Давлат дастури асосида изчил амалга оширилди.

Хусусан, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, инфляция даражасини пасайтириш, солиқ юкини камайтириш ва соддалаштириш, иқтисодиёт тармоқларини диверсификация қилиш, бизнесга қулай муҳит яратиш, мақбул инфратузилмани шакллантириш, қишлоқ хўжалигини тараққий эттириш, иқтисодий интеграцияни такомиллаштириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва бошқаларга қаратилган ислоҳотлар жадал олиб борилди.

I. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва нарх-навонинг барқарорлигини ҳамда инфляция даражасининг прогноз кўрсаткичларидан ошмаслигини таъминлаш.

II. Молия тизимини ислоҳ қилиш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет тақчиллигини камайтириш.

III. Солиқ ислоҳотларини амалиётга самарали жорий этиш, солиқ маъмуриятчилигини шаффоф йўлга қўйиш, солиқ юкини камайтириш ва соддалаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш.

IV. Божхона тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштириш.

V. Банк тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш ва банк соҳасида рақобат муҳитини яратиш, аҳоли ва хўжалик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини ошириш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш, замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш.

VI. Иқтисодиёт таркибини янада диверсификация қилиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш, биринчи навбатда, маҳаллий минерал хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш орқали юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш таннархини ва энергия сарфини камайтириш.

VII. Ҳудуд, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш, мустаҳкам ва барқарор замонавий ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш.

VIII. Хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни таъминлайдиган ишбилармонлик муҳитини яратиш.

IX. Йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ишлар сифатини ошириш, туризм соҳаси ва аҳолига сифатли ва қулай транспорт хизматлари кўрсатиш, транспорт оқимини бошқаришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, йўловчи ташишда хавфсизликни таъминлаш, транспорт инфратузилма объектлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, қуриш ва эксплуатация қилишда эскирган нормаларни қайта кўриб чиқиш.

X. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш.

XI. Янги бозорларни ўзлаштириш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш, халқаро сифатни бошқариш тизимларини жорий этишда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш чоралари ва механизмларини кенгайтириш орқали ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини янада ошириш.

XII. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш, ер майдонлари ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, интенсив технологиялар ва инновацион ишланмаларни кенг жорий қилиш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аграр соҳа экспорт салоҳиятини ошириш, кластер тизимини ва барча йўналишларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш йўналишларида қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилишни давом эттириш.

XIII. Рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, инсон фаолиятининг барча соҳаларига, жумладан, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқариш ва бошқариш тизимларини автоматлаштириш, ахборот тизимининг яхлитлиги ва барқарор фаолиятини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

XIV. Давлат бошқарувининг замонавий усулларини, давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш кўламини кенгайтириш, бўш турган ер майдонлари, бино ва иншоотлардан самарали фойдаланишни жадаллаштириш.

XV. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик.

XVI. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш.

 


3
Похожие новости